Шимолий Корея ядровий синовларга тайёрланмоқда — сўнгги беш йилда биринчи марта
Шимолий Корея ядровий объектларининг сунъий йўлдошда олинган янги суратлари Пхенян 2017 йилдан бери илк маротаба ядровий синовлар ўтказишга секин-аста яқинлашганидан гувоҳлик беради, деб ёзди «Financial Times».
Суратларни Вашингтондаги стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази экспертлари таҳлил қилишди: КХДРнинг шимоли-шарқидаги Пунги-ру ядро полигонига янги кириш жойида бинолар қурилган, ёғоч-тахта келтирилган, қурилмалар ва аслаҳалар сони кўпайган.
«Гарчи айрим манбалар 7-ядровий синов жорий йилнинг май ойидан сентябригача оралиқда юз беришини тахмин қилаётган бўлса-да, унинг айнан қачонлиги Ким Чен Иннинг шахсий қарорига боғлиқ. Йўлдошлар олган суратлар тайёргарлик жадал кетаётганини кўрсатяпти, буни асло эътибордан қочирмаслик керак», — дейилади экспертлар хулосасида.
Ким Чен Ин режими ядровий синовларни Жанубий Кореянинг янги президенти лавозимида иш бошлаганидан сўнг (10 май) кўп ўтмай ва АҚШ президенти Жо Байденнинг шу ой охирларида Осиёга ташрифигача ўтказиши мумкин. Хитой коммунистик партияси 2022 йилнинг якунида бешинчи қурултойини ўтказади, Пхенян суянган тоғи Пекинни ранжитмаслик ядровий синовларини у пайтда ўтказмасликка ҳаракат қилиши мумкин, дейилади экспертларнинг прогнозларида.
Ким Чен Ин ўз ядровий салоҳиятидан бутун Корея яриморолини назоратга олишда фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича музокаралар Трам ва Ким Ин Чен ўртасидаги Ханойдаги АҚШ-КХДР саммити самарасиз тугаганидан сўнг боши берк кўчага кириб қолган.
Дипломатик инқироз Шимолий Кореянинг фойдасига ишлайди: ўз ядровий аслаҳаларини ривожланиришда давом этади. Бироқ энг катта муаммо — аввалги Пхенян йўқ, музокараларга қайтмоқчи эмас.
Шу ҳафта КХДР армиясининг 90 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда янги «Хвансон-17» қитъалараро баллистик ракетаси намойиш этилди. Ким Чен Ин байрам нутқида бундан кейин ҳам КХДР ядровий салоҳиятини кучайтиришда давом этишига урғу берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter