Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея бир йўла учта ракетасини учирди

Шимолий Корея бир йўла учта ракетасини учирди

Фото: «Вести»

Шимолий Корея ҳудудидан бир йўла камида учта қисқа масофали ракета учирилди. 12 май кунги ракеталар ҳаракатини кузатган Жанубий Корея ҳарбийлари шундай хулосага келишди.

Корея Республикаси армияси штаб бошлиқлари қўмитаси маълумотига кўра, ракеталарга Пхенянга яқин Сунан аэродороми атрофидан старт берилган.

КХДР ракеталари учирилганини аввалроқ Япония мудофаа вазирлиги ҳам қайд этганди. Ракеталар махсус иқтисодий зона ҳудудидан ташқарига келиб тушган.

Шунга қарамасдан, Япония бош вазири девонида фавқулодда инқироз гуруҳи йиғилди. Мамлакатнинг қирғоқ мудофаа хизмати ҳодиса ҳақида хабар бериб, ракета бўлакларига дуч келинган тақдирда дарҳол хабар беришни ва уларга тегинмасликни сўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг