Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий машғулотларига жавобан баллистик ракета учирди
Кеча, 16 март куни Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳарбий машғулотларга жавоб тариқасида «Xvason-17» қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълумотларга кўра, синов АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий тайёргарликларига жавоб бўлган. Пхенян халқаро аэропортидан учирилган «Xvason-17» ракетаси максимал 6045 километр баландликка кўтарилган ва 4151 сония давомида 1000,2 километр масофани босиб ўтган. Ракета Япониядан ғарбга, мамлакатнинг денгиз иқтисодий зонасидан ташқарига келиб тушган.
Жанубий Корея ҳарбийлари ракета Пхеньяндан маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:10 да учирилганини айтмоқда.
Япония армияси маълумотларига кўра, қитъалараро баллистик ракета 6000 километр баландликда тахминан 70 дақиқа учган.
Япония расмийлари учирилиш натижасида ҳеч қандай қурбонлар ҳақида хабар бермади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 март куни Шимолий Корея Япония денгизи томон ўрта масофага мўлжалланган иккита баллистик ракета учирилганини эълон қилган эди. Сўнгги бир ҳафта ичида Шимолий Корея тўртта баллистик ракета учирди. Улардан биттаси узоқ масофали, қолган учтаси қисқа масофали ракеталар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter