Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифохонага ўт қўйган бемор вафот этди

Шифохонага ўт қўйган бемор вафот этди

Фото: «Vyksavkurse.ru»

Испаниянинг Кадис шаҳрида коронавирусга чалинган бемор шифохонага ўт қўйгани ҳақида хабар бергандик.

Шифохонага ўт қўйган COVID-19 бемори юрак хуружидан вафот этди, деб ёзади «Mundo» газетаси ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб.

Ёнғин 10 февраль куни кечқурун содир бўлган. Хабар бериб ўтганимиздек, беморлардан бири коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохонанинг олтинчи қаватида матрасни қасддан ёқиб юборган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган, аммо бинонинг иккита қаватига катта моддий зарар етказилган.

Ёнғин содир этганликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинган ва терговдагилар учун махсус хоналари бўлган бошқа шифохонага кўчирилган.

Маҳаллий «Diario de Cadiz» газетасининг ёзишича, 63 ёшли ўт қўювчи, шунингдек, жигар циррози ва энцефалопатиядан азият чеккан. Якшанба куни у юрак хуружидан вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг