Шифокорлар COVID-19 антитаначалари қанча вақтгача сақланиб қолишини аниқлашди
Финляндия Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш миллий институти (THL) маълумотларига кўра, коронавирусга антитанача касалликни бошидан ўтказганларнинг аксариятида бир йилдан кўпроқ сақланиб қолади.
«Миллий соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, коронавирус билан касалланганларнинг кўпчилигида бир йилдан кейин ҳам антитаначалар аниқланган», — дейилади хабарда.
Тадқиқот иштирокчиларининг 97 фоизида касалликни юқтиргандан бир йил ўтиб ҳам коронавируснинг энг юқори оқсилини танувчи IgG антитаначаси қайд этилган.
«Гарчи антитаначалар кўпчиликда аниқланган бўлса-да, бир йилдан сўнг уларнинг даражаси касалликни юқтиргандан кейинги олти ой билан таққослаганда тахминан учдан бир қисмга камайган», — дейилади ташкилотнинг пресс-релизида.
Тадқиқотда, шунингдек, антитаначаларнинг янги штаммларини зарарсизлантириш қобилияти текширилди. Буни қарангки, «альфа» варианти учун ҳимоя қилиш даражаси «бета» варианти учун «сал пастроқ», «дельта» варианти учун эса «анча пастроқ» бўлган.
«Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, коронавирусни юқтириб олгандан сўнг антитаначалар сони дастлаб юқори бўлса, антитаначалар ва янги инфекциядан ҳимояланиш қобилияти ҳам узоқ вақтгача сақланиб қолади», — дейди THL вакили Мерит Мелин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter