Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор саратон хавфини келтириб чиқарадиган нонуштадан огоҳлантирди

Шифокор саратон хавфини келтириб чиқарадиган нонуштадан огоҳлантирди

Нонушта учун сосискалар, донли маҳсулотлар кашалари ва йогурт истеъмол қилсангиз, саратон пайдо бўлиш хавфи ортади, чунки бу маҳсулотларда кўп миқдорда шакар мавжуд. Бу ҳақда диетолог Елена Соломатина маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, шакар ортиқча вазнга олиб келади, натижада семириш пайдо бўлади, бу эса ўсимталарни қўзғатади.

«Ёғнинг кўпайиши яллиғланиш, оксидловчи стрессни келтириб чиқаради, бу ҳужайраларни йўқ қилади. Охир-оқибат, оксидланиш ДНКга тушади, у ерда ДНК дастурини ўзгартиради ва ҳужайра апоптозини ўзгартиради, яъни бўлинишдан кейин ҳужайранинг ўзини ўзи йўқ қилади.

Буларнинг барчаси саратон ўсимтаси пайдо бўлишига олиб келиши мумкин», - деди диетолог «Бешинчи канал»га берган интервьюсида.

Шифокор турли кучайтиргичлар ва қўшимчалар ҳам саратоннинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлайди. Соломатина нонуштани тола билан бойитишни маслаҳат берди, уларга бўтқа, мевалар, сабзавотлар ва резаворлар киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг