Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор нонни ортиқча истеъмол қилишнинг зарарларини айтди

Шифокор нонни ортиқча истеъмол қилишнинг зарарларини айтди

Фото: Xabar.uz

Ҳар бир киши юқори навли ундан тайёрланган нон  истеъмолини камайтириши керак, чунки у қондаги глюкоза даражасини кўтариши мумкин, бу диабет ва семириб кетишга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Марина Макиша «Nation News»га маълум қилди.

«Тўлиқ янчилмаган ундан тайёрланган нон эса саломатлик учун анча фойдали бўлиб, унинг таркибида кўпроқ фойдали тўқималар ва истеъмол толалари мавжуд. Бу турдаги нон кўпроқ фойдали хусусиятларга эга. Фақатгина истеъмолда маълум миқдорни эслаб қолиш муҳим. Бир вақтнинг ўзида 100 граммдан ортиқ нон истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу танага ортиқчалик қилади», — дейди мутахассис.

Макиша нондан бутунлай воз кечиш ҳам тўғри танлов эмаслигини эслатиб ўтган. У фақат сифатли маҳсулотлардан фойдаланишни ва кунига истеъмол қилинган овқат миқдорини кузатишни маслаҳат берган.

«Аллергия билан боғлиқ касалликларга чалинганлар бу каби нонларни емаслиги керак. Агар кимдир нонни ёқтирмаса, унда овқат рационига уни киритиши шарт эмас»,—деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг