ШҲТ Бош котиби Тошкентга келди

2022 йил 13 май куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин Тошкентга келди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов кутиб олди.
Чжан Миннинг мамлакатимизга ташрифи мобайнида Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter