Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов очиқ мулоқот ўтказди (фото)

Шерзод Шерматов очиқ мулоқот ўтказди (фото)

Фото: Mitc.uz

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ёшлар ва IT мутахассислар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Фото: Mitc.uz

Учрашув Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари паркининг янги қурилган биноларида бўлиб ўтди.

Фото: Mitc.uz

Мулоқотдан асосий мақсад — ёшларнинг фикрини тинглаш, улар томонидан кўтарилган масалаларнинг ечимини топиш ҳамда давлатимиз томонидан IT соҳасида айнан ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятларни етказиш эди.

Маълумки, 29 июл куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган «Astrum» IT-академиясига ташриф буюриб, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, ёш дастурчилар, IT ва коммуникация компанияларининг раҳбарлари ва ходимлари билан учрашганди. Ўшанда мамлакатимиз IT секторидаги ишларнинг бугунги аҳволи ва уни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилган эди.

Фото: Mitc.uz

Вазирнинг мулоқоти давомида ҳозирда IT соҳаси дунё иқтисодиётининг асосий драйверларидан бирига айланиб, барча соҳаларнинг барқарор ўсишига хизмат қилиб келаётгани таъкидланди.

Фото: Mitc.uz

Очиқ мулоқотда умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларига тенг Президент соврини учун танловни ўтказиш жараёнлари қандай ташкил этилиши кераклиги ёшлар билан муҳокама қилинди. Бундан ташқари, ёшларнинг стартап лойиҳаларини амалга ошириш, IT соҳаси ривожи учун нималар қилиш кераклиги кун тартибидан ўрин олди.

Фото: Mitc.uz

Ёшлар ва IT мутахассисларга мазкур йўналишда экспорт билан шуғулланиш, қандай қилиб улар Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантиришга ҳисса қўшишлари мумкинлиги ҳақида таклифлар берилди.

Вазир ёшларнинг фикрлари билан ҳам қизиқди. Улар билан доимий мулоқот қилиб, қизиқтирадиган савол ва таклифларни интерактив шаклда АКТ вазирлигига юбориш учун платформа яратилиши белгиланди. Очиқ мулоқотлар доимий равишда ўтказилишига келишиб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг