Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент туманида шер боласи 3 ёшли қизчани тишлаб олган

Тошкент туманида шер боласи 3 ёшли қизчани тишлаб олган

Фото: «Xabar.uz»

Давлат экология қўмитаси Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги хонадонда шер боласи ноқонуний боқилаётгани ҳақида хабар берган эди. «Дарё» қўмита орқали воқеага аниқлик киритишича, шер боласи ушбу ҳудудда яшовчи 3 ёшли қизчани тишлаб олган.

Фото : Telegram / «Халқ дарди»

«Дарё» мухбири қизчанинг холаси билан суҳбатлашиб, воқеа тафсилотларини ўрганган.

Унинг айтишича, 7 апрель куни туманнинг «Баҳор» маҳалласи Наврўз кўчасидаги уйларнинг бирида ноқонуний боқилаётган шер кечки 17:30 ларда онаси ва ҳомиладор янгаси билан дўконга сут олиш учун чиққан болага ҳужум қилган. Тўсатдан боланинг орқа томонидан келиб ташланган йиртқич қизчанинг бош ва елка қисмини тишлашни бошлаган. Она боласини шер оғзидан қутқариб қолган.

Воқеа шернинг эгалари уйдан ташқарига айлантириш учун олиб чиққан пайтда юз берган.

Ҳозирда бола Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 2-сон болалар жарроҳлик клиникасида даволанмоқда. Қизчада жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Таъкидланишича, шер эгалари қизчанинг оиласига босим қилган.

«Ҳудуд инспектори келиб, қизнинг онасидан ҳолат юзасидан тушунтириш хати ва ариза олиб кетди. Кейин бизга ҳужжатларни прокуратурага топширганини айтди. Биз ҳолатнинг босди-босди бўлиб кетишидан хавотирдамиз», — деган қизчанинг холаси.

Фото : Telegram / «Халқ дарди»

Ҳозирда Экология қўмитаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, шер боласи олиб кетилган. Ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг