Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шер билан селфи» даҳшатли якунланди

«Шер билан селфи» даҳшатли якунланди

Ҳиндистонда шер ўзи билан селфи тушмоқчи бўлган эркакни ғажиб ташлади, деб ёзади Times of India. Суратга тушиш учун эркак хавфсизлик қоидаларини бузган ва йиртқичнинг қафасига кирган.

ОАВ маълумотларига кўра, Праҳлад Гужжар исмли эркак  селфи қилиш учун шерлар ўраси ёнидаги тақиқланган ҳудудга чиққан. Ажойиб суратга олиш учун ҳиндистонлик бир метр баландликдаги ҳимоя деворидан ошиб ўтди ва ўзини йиртқич билан юзма-юз кўрди. Ҳуқуқбузар уни қайтармоқчи бўлган ҳайвонот боғи ходимининг қичқириғига ҳам парво қилмади. 

Қайд этилишича, 12 ёшли шер дарҳол эркакка ҳужум қилган ва уни 10 дақиқа ичида ғажиб ташлаган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Прахлад маст ҳолатда бўлган ва вазиятнинг хавфлилигини тўлиқ тушунмаган. Бундан ташқари, одамлар у шернинг ғазабини келтирганини айтишмоқда.

Ҳайвонот боғи ишчилари Гужжарга ёрдам беришга уриниб, шерни ўрадан чиқариб олишди; ҳозирда йиртқич изоляция қилинган ва ветеринария шифокорлари назорати остида. Шунингдек, ҳайвонот боғида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун эҳтиёт чоралари кучайтирилиши маълум қилинди.

Аввалроқ чиқинди тозаловчи йўлбарс фойдаланувчилар эътиборига тушганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг