Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратмоқчи
Бугун, 30 май куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЎзЛиДеПнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилиняпти.
Мазкур партиядан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади.
Шунингдек, бунинг учун ҳар йили 200 миллиард сўм ажратилишини, дунёдаги «Топ-500»га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва «икки дипломли тизим» жорий этилишини билдирди.
«Бундан ташқари, био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшларимизни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборамиз. Бунинг учун, 200 миллион доллар йўналтирамиз.
Келгуси етти йилда эса илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратилади», – дейди Мирзиёев.
Амалдаги давлат раҳбари, шунингдек, соғлом ва баркамол ёшларни ҳал қилувчи куч деб билишини таъкидлаб, уларнинг билим, маданият, санъат ва спорт бўйича салоҳиятини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш борасида ҳам янги тизим яратишга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 май куни ХДП ҳамда «Адолат» СДПларнинг ҳам қурултойи бўлиб ўтган ва президентликка номзодлар ҳамда уларнинг сайловолди дастурлари тасдиқланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter