Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев санкциялар бўйича махсус вакил билан учрашди

Шавкат Мирзиёев санкциялар бўйича махсус вакил билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливан бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги кўп қиррали шерикликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда, шу жумладан ЕИнинг «GSP+» преференциялар тизими доирасида ўзаро савдо ҳажми, қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳалари сони ошиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Аввалроқ Ўзбекистондан Россияга санкцияларни четлаб ўтиш учун ёрдам бермаслик кафолатини олгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг