Шавкат Мирзиёев самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Учжоу шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Хитой шарқидан жанубига йўл олган Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилгани йўқ. Айрим ОАВ Хитой қутқарув хизмати расмийсига иқтибос келтирган ҳолда самолёт қулаши чоғида парчаланиб кетганини маълум қилди.
Тармоқларда самолёт қулаган ҳудудда олинган кадрлар тарқалмоқда. Уларда «Боинг»нинг парчалари ва юзага келган ёнғин акс этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter