Шавкат Мирзиёев нима учун Тошкентга Ортиқхўжаевни ҳоким қилиб тайинлаганини айтди (видео)

Кеча Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон – Туркия бизнес форуми ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев форумда Тошкент шаҳрининг янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни иштирокчиларга таништирди.
«Президент жаноби олийларига (Эрдўғон — таҳририят изоҳи) битта қароримни айтдим: Яқинда, бир ҳафтаям бўлгани йўқ — Ўзбекистон тарихида биринчи марта, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳри ҳокими этиб тайинладим. Тарихда бўлмаган бу нарса.
Бу йигит ҳам ҳозирги ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан йироқ, Ўзбекистонга тоза ҳаво киришга, инвесторларни қўллаб-қувватлашга, Тошкент шаҳрининг эртанги кунини тасаввур қиладиган ҳозирги замонавий (раҳбарлардан). Бу бизнинг кўп раҳбарларга ўхшаб ҳеч қайси бюрократия тизимида ишламаган — «райком», партия, бошқа-бошқа жойларда.
Бу — тадбиркор. Тошкент шаҳри бизда энг катта ҳудудлардан. Мен эртанги кунимни фақат тадбиркорларга ишонаман. Шунинг учун мен қарор қабул қилдим: тадбиркор — Тошкент шаҳар ҳокими.
Шунинг учун энди бунинг масъулияти икки карра кўп. Сизларга Тошкент шаҳарда тўсқинлик қилса, виждонига ҳавола», — деди Президент.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter