Шавкат Мирзиёев нефть ва газ соҳасига оид қарорни имзолади
![Шавкат Мирзиёев нефть ва газ соҳасига оид қарорни имзолади](https://static.xabaruz.com/crop/3/2/720_460_95_3241689641.jpg)
«Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–309-сон, 07.07.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди.
Нефть ва газ соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш таълим кластерининг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади.
Таълим кластери доирасида:
мактаб ўқувчиларини ишлаб чиқариш корхоналари учун устувор касбларга йўналтириш мақсадида:
- аниқ ва табиий фанлар бўйича ихтисослаштирилган ўқув режаси жорий қилинади;
- ишлаб чиқариш ташкилотлари томонидан мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилади;
профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан интеграция қилиш йўналишида:
- фан ва мавзулар амалиётга йўналтирилади;
- талабаларда мустақил таълим олиш кўникмалари шакллантирилади;
- хорижий тилларда ўқитиладиган мутахассислик фанлари улуши оширилади.
2022-2023 ўқув йилидан Таълим кластери таркибига кирувчи:
профессионал ва олий таълим ташкилотларида нефть ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилади;
ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 5 йил иш стажига эга ходимларини «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг тавсияномаси асосида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, кейинчалик ўзи ишлаб турган корхонада камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида мақсадли ўқитиш тартиби жорий этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter