Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев муҳим қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев муҳим қарорни имзолади

Шавкат Мирзиёев aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қарорни имзолади.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Асосий талаблар:

  • ҳайдовчи 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши;
  • техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтиши;
  • хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.

Такси фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:

  • автотранспорт воситасининг том қисмига тўқсариқ рангли фонарь (плафон) ўрнатиш ва унда “TAXI” таниш белгисини акс эттириш;
  • тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;
  • автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши.

Юридик шахсларга тегишли таксилар учун қуйидаги преференциялар назарда тутилмоқда:

  • «тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда;
  • аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсат берилмоқда;
  • автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.
  • Шунингдек, 2023 йил 1 январга қадар такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги («фил суяги» ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига («ТТ» серияли) қўйилган талаблар тўхтатилмоқда.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг