Шавкат Мирзиёев Москвага жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан бугун, 14 июнь куни Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Биласиз, давлатимиз раҳбари Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этади.
Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бугундан бошланади. Мусобақанинг очилиш маросимидан сўнг 20:00да Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашув бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter