Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев мигрантларни солиққа тортиш бўйича фикр билдирди

Шавкат Мирзиёев мигрантларни солиққа тортиш бўйича фикр билдирди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда муҳожирларга солиқ солиш бўйича ўз фикрини билдирди.

— Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғига тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз.

Мирзиёевнинг айтишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат юбориляпти.

Эслатиб ўтамиз, Президентликка яна бир номзод Алишер Қодиров хориждаги меҳнат мигрантларини солиққа тортиш тўғрисидаги баёнот билан чиққанди. Ушбу шов-шувли таклифга Давлат солиқ қўмитаси муносабат билдирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг