Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кашмир ҳудудида содир бўлган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар нобуд бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига самимий ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги қисмида қуролли шахсларнинг сайёҳларга ҳужуми оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлган, жароҳатланганлар бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter