Шавкат Мирзиёев Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига, марҳумларнинг оила-аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 февраль куни Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган вақтда Эроннинг «АТР 72-600» русумли самолёти мамлакатнинг марказий қисмида, Исфаҳон вилоятининг тоғли ҳудудидаги Семиром аҳоли пункти яқинида қулаб тушган ва самолётдаги барча одам ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter