Шавкат Мирзиёев Чирчиқдаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди

Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизматининг «Телеграм»даги канали хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги шароитлар билан танишиб, муносиб хизмат қилган ҳарбийларга барча шароитлар яратиш, уларни уй-жой, автомашина билан таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Президентнинг Чирчиқ шаҳрига ташрифи ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter