Шавкат Мирзиёев: «Бизга ҳеч ким четдан туриб ақл ўргата олмайди»
Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияда оила институтининг конституциявий асосларини ривожлантириш мақсадида, «оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши», жамиятнинг табиий ва таянч бўғини, жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этди.
«Биз оилани ўз қадриятларимиз асосида ҳимоя қиламиз. Бизга ҳеч ким четдан туриб ақл ўргата олмайди. Ўзбекистон — мустақил давлат! Бизнинг оила бўйича ўз анъанавий қадриятларимиз бор. Ҳеч ким бизни оила масаласи бўйича «ўқитувчи-ўқувчи» бўлиб ўқита олмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур ижтимоий ва иқтисодий шароитларни яратиши, кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёз ва ижтимоий кафолатлар яратиб бериши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter