Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шарқ тароналари» фестивали ғолиблари тақдирланди

«Шарқ тароналари» фестивали ғолиблари тақдирланди

Регистон майдонида «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, тарихий обидаларга зарар етмаслиги учун бу сафар маросим мушакбозликсиз ўтди.

Тадбирнинг асосий нуқтаси ғолибларни эълон қилиш ва уларни тақдирлаш бўлди. Куй-қўшиқлар билан файзга тўлган саҳнада бирин-кетин ғолиблар эълон қилинди.

Халқаро ҳайъатлар жамоаси фестивалнинг бош соврини – Гран прига Озарбайжоннинг «Семурғ»  мақом ансамблини муносиб деб топди. Ғолибга 10 минг АҚШ доллари пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

1-ўринга Туркманистон миллий мусиқий ансамбли савовор бўлди ва бу жамоага 5 минг АҚШ доллар мукофот насиб қилди.

 2-ўрин Қозоғистон мусиқий жамоаси ҳамда ўзбекистонлик санъаткорлар Алишер Аҳмедов ва Фазилат Аҳмедова жуфтлигига берилди. Ғолиблар 3 минг 500 АҚШ доллари ва эсдалик совғалар билан мукофотланди.

3-ўрин эса Япония, Муғулистон ва Россия санъаткорларига муносиб кўрилди. Учинчи ўрин ғолибларига 2 минг доллардан мукофот белгиланган.

ТУРКСОЙ ташкилотининг 500 АҚШ доллар миқдоридаги совринини Ўзбекистон давлат симфоник оркестри қошидаги миллий мумтоз ансамбли найчиси Тоштемир Шукруллаев  қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида «Энг ёш иштирокчи»,  «Мухлислар эътирофига савозор бўлган энг яхши иштирокчи», «Энг яхши чолғу мусиқаси ижрочиси» каби номинациялар бўйича ҳам турли давлатлардан санъаткорлар тақдирландилар. Уларга Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа ташкилотларнинг махсус мукофотлари топширилди.

  Мустаҳкам Тангриёрова

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг