Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шамол кучаяди, чанг-тўзон кузатилади — «Ўзгидромет»

Шамол кучаяди, чанг-тўзон кузатилади — «Ўзгидромет»

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 11-15 сентябрь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг баъзи жойларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 21-23 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилшиши мумкин. Ҳарорат 29-32 даража бўлади.

Кейинчалик, ҳафта охиригача, республика бўйича Ўзбекистонда куз фасли боши учун хос бўлган асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда 12-13 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 14-15 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Пойтахтимизда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 12-15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 30-32 даража бўлади.

12-15 сентябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 сентябрда 26-28 даража, 13-15 сентябрда 28-30 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг