Севара Назархон — Қўқон хони Худоёрхоннинг саккизинчи авлоди
Халқимизнинг севимли хонандаси Севара Назархон ҳам Худоёрхоннинг саккизинчи авлоди ҳисобланади. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
Нашр журналистлари Қўқон шаҳридаги XIX асрнинг тарихий ёдгорлиги - Қўқоннинг сўнгги хони Худоёрхон саройида бўлиб, бу ердаги экспонатлар, яқин тарихдан сўзловчи қўлёзмалар, суратлар, қурол-аслаҳалар билан танишди.
Бу ерда Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов самарқандлик журналистлар билан учрашди.
Ҳоким ушбу тарихий маскан, унинг атрофида барпо этилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш учун олиб борилаётган ишлар, шаҳарда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирди.
«Худоёрхон саройи XIX асрда қурилган бўлиб, бугунги кунгача 114 та хонанинг 19 таси сақланиб қолинган. Бугун нафақат Худоёрхон саройи сақланиб қолинган, балки унинг авлодлари ҳам Ўзбекистонда яшамоқда. Жумладан, халқимизнинг севимли хонандаси Севара Назархон ҳам Худоёрхоннинг саккизинчи авлоди ҳисобланади»,-дея қайд этади нашр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter