Сенат сайтига ҳужум қилганларнинг кимлиги ошкор бўлди
2 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Senat.uz расмий сайти хакерлар ҳужуми туфайли ресурснинг иш қобилияти бузилгани хабар қилинган эди.
MY5 телеканали маълум қилишича, бу ҳужум ёш йигитлар томонидан амалга оширилган.
Телеканалга интервью берган йигит бу ҳужум кимнингдир устидан кулиб, мазах қилиш учун эмас, балки сайтнинг яхши ҳимояланмаганини кўрсатиш учун қилинганини билдирди. Шунингдек, унинг бошчилигидаги 6 кишидан иборат хакерлар гуруҳи илк бор 2019 йилда Kundalik.com сайтига бузиб кирган ва мактабдаги баҳоларини тўғрилаб қўйгани маълум қилинди.
Йигит агар уларга имконият берилиб, қўллаб-қувватланса, гуруҳ давлатнинг киберхавфсизлик масалаларида ёрдам беришини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter