Қумқўрғондаги 150 дан ортиқ хонадонни сув босди
Бугун, 18 май куни соат 17.40 да Сурхондарё вилоятининг Элобод, Азларсой ва Боғор маҳаллалари ҳудуди кучли ёмғир оқибатида сув остида қолди. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.
Сел келиши оқибатида 157 хонадонни сув босди, 1300 киши хавфсиз жойга кўчирилди.
Айни пайтда юзага келган ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида Қумқўрғон тумани ҳокими раҳбарлигида тезкор гуруҳ ташкил этилган. Гуруҳ таркибида фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ички ишлар бўлими, туман коммунал хизмати ва бошқа тегишли ташкилотлар киритилиб, барча куч ва имкониятлар сафарбар этилган.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter