«Сеҳрли диёр»да коронавирусга чалинганлар сони кундан-кунга кўпаймоқда
Ўтган бир кеча-кундузди АҚШда қарийб 60 мингдан ортиқ киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети ўз манбаларига таянган ҳолда.
Университет ҳисоб-китобларига кўра, ўтган 24 соат ичида АҚШда тиббиёт ходимлари 60 315 та янги юқтириш ва 933 та ўлим ҳолатларини қайд этишган.
Бир кун олдин бу кўрсаткичлар мос равишда 58 387 ва 445 тани ташкил этганди.
Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, АҚШда эпидемия бошлангандан буён 8,2 миллион киши коронавирусга чалинди, 221 083 нафар COVID-19 бемори ҳаётдан кўз юмди. Касалланганларнинг 3,2 миллион нафари тузалган.
Университет манбаларига кўра, дунё бўйича 40,8 миллионта касалланиш ва 1,1 миллионта ўлим ҳолати қайд этилган, 27,9 миллион киши COVID-19дан халос бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter