Ўзбекистон терма жамоаси «Дэвис кубоги» саралаш босқичида японларни мағлуб этди
16 сентябрь куни пойтахтимиздаги Олимпия захиралари теннис мактаби кортларида «Дэвис кубоги»нинг биринчи жаҳон саралаш босқичида ҳамюртларимиз Япония жамоасига қарши кортга чиқиб, 3:1 ҳисобда ғалаба қозонишди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Сергей Фомин, Ҳумоюн Султонов, Денис Истомин, Санжар Файзиев ва Максим Шиндан иборат маҳоратли ракетка усталари япониялик рақиблари билан мусобақанинг кейинги босқичига чиқиш учун баҳс юритишди.
Кучли рақибга қарши қизғин ўтган ўйинда спортчиларимиз ўз маҳоратларини усталик билан намоён этдилар.
Мусобақа қуйидаги натижалар билан якунланди:
Денис Истомин : Шо Шимабукоро
6:3 6:7(5) 6:7(9)
Сергей Фомин : Шинтаро Мочизуки
7:6(3) 7:6(2)
Файзиев/Истомин : Уесуги/Ватануки
3:6 7:6(2) 6:2
Сергей Фомин : Шо Шимабукоро
7:6(1)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter