ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион мағлубият билан бошлади (видео)

Жаҳон чемпионати ўзига хос сюрпризларни тақдим этишда давом этмоқда. «F» гуруҳида амалдаги чемпион – Германия терма жамоаси Мексикага қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 35-дақиқасида мексикаликлар ҳужумчиси Лосано томонидан киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди.
Иккинчи бўлимда немислар рақибга босим уюштиришга уринган бўлса-да, жавоб тўпини кирита олмади. Қарши ҳужумларда Мексикада ҳам ҳисобни йириклаштириш учун бир нечта имконият бўлди. Аммо улар ҳам Нойер дарвозасини бошқа ишғол қила олмадилар.
17 июнь, 20.00, «Лужники»
Германия – Мексика 0:1
Гол: 0:1 – 35 Лосано.
Германия – Нойер, Боатенг, Платтенхардт (Гомес, 79), Киммих, Хуммельс, Хедира (Ройс, 60), Кроос, Озил, Дракслер, Вернер (Брандт, 86), Мюллер.
Мексика – Очоа, Морено, Айяла, Сальседо, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (Альварес, 58), Гуардадо (Маркес, 74), Лосано (Хименес, 66), Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Морено (40), Мюллер (83), Хуммельс (84), Эррера (90).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter