Сайёрамизга футбол майдони катталигидаги астероид яқинлашадиган кун аниқ бўлди
Одамзод учун потенциал хавфли саналган футбол майдони катталигидаги 163348 астероиди (2002 NN4) Ер юзига яқин келади. Бу ҳақда «Space Reference» хабар берди.
Самовий жисм 2002 йилда кашф этилган. Тахминларга кўра, 6 июнь куни Тошкент вақти билан соат 8:20 ларда у сайёрамиз яқинидан минимал масофада ўтиб кетади. Астероид билан сайёрамиз ўртасидаги масофа 5,93 миллион километрни ташкил этади. Космик жисмнинг Ерга яқин келадиган минимал масофаси ҳам орбитадан ойгача бўлган масофадан 13 баравар узоқроқ.
Астероид траекторияси Ер орбитасини кесиб ўтади, шу боис ҳам у потенциал хавфли ҳисобланади. Гарчи астероид «мутлақ нуқтаи назардан» кичкина бўлса ҳам (250 метрдан 570 метргача), у бошқа хавфли жисмларга қараганда 90 фоиз каттароқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter