Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайёҳлар олтин хазина топиб олишди

Сайёҳлар олтин хазина топиб олишди

Фото: Шарқий Чехия музейи

Чехия шимоли-шарқидаги Крконоше тоғида ўрмон орқали йўлни кесиб чиқмоқчи бўлган сайёҳлар хазина топиб олишди, деб хабар берди CNN. Улар тош девор ёриғига яширилган алюминий қутини кўриб қолишди.

Қутидан 10 та билагузук, 17 та портсигар, упа-элик қутиси, тароқ ва 598 дона танга чиқди — ҳаммаси олтиндан ясалган!

Фото: Шарқий Чехия музейи

Топилган нарсалар Шарқий Чехия музейига топширилди. Археологлар хазинани текшириб, у топилган жойни ўрганишди.

Қимматбаҳо буюмлар ва тангаларни ким ва нега яширгани ҳозирча номаълум. Фақат шуниси аниқки, хазина яширилганига 100 йилдан ошмаган, чунки тангалардан бири 1921 йилда зарб этилган. Дастлабки тахминга кўра, тилла буюмлар Иккинчи жаҳон уруши бошланиши арафасида тоғларга яширилган бўлиши мумкин.

Фото: Шарқий Чехия музейи

Топилган буюмларнинг қийматига ҳам ҳозирча аниқлик киритилмаган. Фақат тангаларнинг ўзи 3,7 кг бўлиб, 360 минг долларга баҳоланмоқда. Уларнинг биронтаси маҳаллий пуллар эмас, фақат болқон ва француз тангалари. Иккита портсигар маҳкам ёпилган, демак, ичида яна нимадир бўлиши мумкин.

Музей вакиллари ҳам хазина таркиби жуда ноодатий эканини таъкидлашмоқда. Барча буюмлардаги металлар таркибини аниқлаш ва уларни аниқ баҳолаш учун қўшимча тадқиқот талаб қилинади, дейилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг