Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайловчиларни сийлагани айтилаётган номзодга нисбатан маъмурий иш  қўзғатилди

Сайловчиларни сийлагани айтилаётган номзодга нисбатан маъмурий иш  қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод  А.А.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш қўзғатилди. Айни маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади.

Айтилишича, А.А. ўз номзоди кўрсатилган ҳудудда ўтказилган ярмаркада иштирок этиб, «O'zLidep» логотипи туширилган пештахталар орқали ўзи раҳбар бўлган ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда сотиш хизматини кўрсатган. Шу жараёнда сайловчилар билан учрашиб, сайловолди ташвиқотларини олиб боргани аниқланган. Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқлади.  Акс ҳолда, шахс  МЖтКнинг (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс) 51-5-моддасида кўзда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Айни пайтда А.А.га нисбатан тўпланган материаллар мазмунан кўриб чиқиш учун Чилонзор тумани маъмурий судига юборилган.

МЖтКнинг қайд этилган моддасида сайлов ташвиқотларини бузган номзод энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда маъмурий жарима жазосига тортилиши кўрсатилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг