Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сайлов ва пандемия: қандай ишлар амалга оширилди? Натижалар қониқарлими?

Сайлов ва пандемия: қандай ишлар амалга оширилди? Натижалар қониқарлими?

Фото: ССВ

Бу галги Президент сайлови пандемия шароитида ўтказилиши сайлов куни коронавирус касаллиги тарқалиб кетишига қарши профилактик чора-тадбирларни янада кучайтиришни тақозо этди.

Хўш, бу борада қандай ишлар қилинди ва натижалар қониқарлими?

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот марказида бошланган анжуманда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда ахборот бермоқда.

Унинг таъкидлашича, коронавирус касаллигининг тарқалиб кетишига, авж олишига қарши чоралар «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида»ги йўриқнома талабларига мувофиқ амалга оширилди.

Хусусан, сайловчилар ва ташриф буюрувчилар коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишга қаратилган ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши, биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун ўрнатилган 1,5–2 метр оралиқ масофани сақлаши, бир-бири билан мулоқотни камайтириш мақсадида ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқларга амал қилиши таъминланди.

Сайловга ташриф буюрган ҳар бир иштирокчининг тана ҳарорати бинонинг кириш қисмида бириктирилган тиббий ходимлар томонидан пирометрлар ёрдамида ўлчангани, ниқобсиз ташриф буюрганларга бинонинг кириш қисмида бир марталик тиббий ниқоб берилиши, антисептик суюқлик мосламаларидан фойдаланиши асосий чоралардан бири бўлди.

Сайлов ўтказишга ажратилган ҳар бир бинода шамоллатиш ва сайлов кунидан олдинги дезинфекция тадбирлари тўлиқ ўтказилди.

Сайлов биноларининг ҳар бирида тиббий хоналар ташкил этилди ва зарур дори-дармон ҳамда тиббий воситалар захираси яратилиб, тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг