Саудия Арабистонида қор ёғди (фото)
Саудия Арабистони шимолидаги Жабель ал-Лауза туманида қор ёғди.
Тўғри, бизнинг қарич билан ўлчанганда бу қордан кўра қировга яқинроқ нарса. Аммо «қаловини топиб қорни ҳам ёндирадиган» араблар шундан ҳам пул ишлаш йўлини топишди: айрим жойларда чана ва чанғиларни ижарага берадиган шохобчалар очилган.
Табук вилоятининг денгиз сатҳидан 2,5 минг метр баландликда жойлашган ушбу туманида, иккинчи йилдирки, қор ёғмоқда.
Табук келажак шаҳри — Неом глобал лойиҳасининг бир қисми саналади. Бу ерда туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter