Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Саргузашт» саёҳатга чиқди

«Саргузашт» саёҳатга чиқди

Фото: sabah.com

Шотландиялик икки кичкинтой ака-ука ясаган ўйинчоқ кема дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. «GPS» билан бошқариладиган кема айни пайтда Жанубий Америкада. Бу ҳақда «Sabah» нашри хабар бераяпти.

Шотландиялик 5 ва 8 яшар ака-ука Олли ҳамда Ҳарри ясаган ўйинчоқ кема ўтган йили март ойидан бери денгизу уммонларда сузиб юрибди.

Олли ва Ҳарри отасининг кўмагида сув тўлқинларига бардошли кема ясаб, денгизга қўйиб юборди. Кичкинтойлар жажжи кемани «Саргузашт» деб номлашди. Уларнинг бу лойиҳаси бир сунъий йўлдош кузатув компаниясига ёқиб қолди. Компания кемага «GPS» жиҳозини ўрнатди. Кеманинг ичига «Ким «Саргузашт»ни топиб олса, илтимос, уни яна денгизга қўйиб юборсин» деган ёзув ёзди. Кема аввал Дания, кейин Норвегия ва Швецияда тўхтади. Кемани кўрганлар уни тасвирга тушириб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Фергюсон оиласи кемани кузатиб бориш учун «Facebook» тармоғида алоҳида саҳифа очди. «GPS» маълумотларига кўра «Саргузашт» «Кристиан Радич» кемаси билан бирга Венесуэла ва Суринам давлатлари орасидаги Гайана соҳилларига етиб борди.

Олли ва Ҳаррининг отаси Макнейлнинг айтишича, болалар мунтазам равишда кемани кузатиб бораётган эмиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг