Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардобадаги фалокатда бир Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди, иккинчиси қидирилмоқда

Сардобадаги фалокатда бир Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди, иккинчиси қидирилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

«Сардоба» сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган.

Натижада, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Ҳозирда иккинчи ходимни қидириш ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг