Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратон ва эрта ўлим хавфини камайтирадиган оддий машғулот

Саратон ва эрта ўлим хавфини камайтирадиган оддий машғулот

Тез юрган ҳолда енгил бадантарбия қилиш саратон эҳтимолини камайтиради. Британиялик олимлар шундай хулосага келишди. 

Тадқиқотчилар 12 йилдан ортиқ вақт давомида 400 000 га яқин одамнинг маълумотларини ўрганишди. Натижалар шуни кўрсатдики, тез-тез тез юрадиган аёлларда саратон касаллигидан ўлиш хавфи 26 фоизга, эркакларда эса 29 фоизга кам.

Бундан ташқари, тадқиқот шуни кўрсатдики, тез юриш деманс ривожланиш хавфини 71 фоизга камайтириши мумкин. Олимларнинг ишлари Science Direct нашриётида чоп этилган.

Шунингдек, Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари эрта ўлим хавфини камайтириш учун ҳар куни тез юришни маслаҳат беришган. Уларнинг фикрига кўра, фойдали таъсирга эришиш учун ушбу жисмоний фаолиятга кунига 11 дақиқадан кўпроқ вақт сарфлаш кифоя.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг