Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини бузган 3 нафар шахс қамоққа олинди

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини бузган 3 нафар шахс қамоққа олинди

Коллаж: «Xabar.uz»

Судлар томонидан 192 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш) кўзда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Маъмурий судларда кўриб чиқилган мазкур ишлар натижасида 178 нафар шахсга нисбатан жами 61 882 500 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган, 14 нафар шахсга нисбатан иш юритишдан тугатилган. Алоҳида қайд этиш керак, 192 нафар шахснинг 8 нафари аёл, 3 нафари 60 ёшдан ошган, 1 нафари чет давлат фуқароси ва 2 нафари фуқаролиги бўлмаган шахсдир.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Бухоро ва Денов туманлари ҳамда Чирчиқ шаҳар судлари ажримларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,257-1-моддаси («Одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келадиган даражада санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузишга қасд қилиш») 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича жами 3 нафар шахсга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг