Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандни  «Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» шиори остида ривожлантириш чоралари кўрилади

Самарқандни  «Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» шиори остида ривожлантириш чоралари кўрилади

Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» концепцияси асосида ривожлантириш чоралари кўрилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.

2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:

  • 4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
  • Самарқанд туристик марказида қурилиш учун «вақтинча олиб кириш» божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳрида «Aviation & Logistics Forum» II халқаро авиация форуми ўтказилади.

Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.

2023 йил 1 сентябргача шаҳарлараро ва халқаро автобус қатновлари ахборот технологиялари орқали йўлга қўйилади. Мазкур тизимда:

  • чипталарни «Uzbus» платформасида харид қилиш тартиби;
  • автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформа яратилади.

2023 йил 1 февралгача Аэропортда туризм ахборот маркази ташкил қилинади.

Маълумот учун, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг