Самарқанддаги қуёш станцияси қурилиши тўхтатилди
Самарқанд вилоятида фотоэлектрли қуёш станциясининг қурилиши тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго»нинг стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Эсо Саъдуллаев «Газета.uz»га маълум қилди.
Лойиҳа билан боғлиқ техник ва иқтисодий ҳужжатларни ўрганилганда уни қайта кўриб чиқиш кераклиги маълум бўлди. Бу ҳақда у Тошкентда электр энергияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган халқаро конференцияда айтиб ўтди.
Самарқандда Марказий Осиёдаги илк фотоэлектр станциясининг қурилиши 2014 йилда эълон қилинган эди. 2016 йилда қурилиш тендерида Хитойнинг «Zhuhai Singyes Green Building Technology» ширкати ғолиб бўлганди. 275,8 миллион долларлик лойиҳа Осиё тараққиёт банки кредитлари, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди ҳамда «Ўзбекэнерго» маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши керак эди.
Ҳозирги вақтда «Ўзбекенерго» хусусий секторни электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимига жалб қилиш устида иш олиб бормоқда, — деди Эсо Саъдуллаев.
Шу мақсадда баҳорда Канаданинг SkyPower Global компанияси билан 1000 МВт қувватга эга бўлган қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича объектларни қуриш бўйича битим имзоланди. Компания Тошкент, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида керакли объект қурилиши учун 1,3 миллиард доллар инвестиция ажратиш ниятида.
Кейинги тўрт йилда амалга ошириладиган лойиҳа электр энергияси ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, энергия таъминотини яхшилаш ва аҳолини муносиб энергия билан таъминлашга ёрдам беради, дея таъкидлади «Ўзбекенерго» вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter