Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда яна «ўлпон» йиғувчилар ушланди

Самарқандда яна «ўлпон» йиғувчилар ушланди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида, Пахтачи туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, туманнинг Зиёвуддин шаҳарчаси Истиқлол кўчасида жойлашган деҳқон бозори ёнида «Зиёвуддин – Навоий» йўналиши бўйлаб ноқонуний ташкил этилган автотураргоҳда киракашлик билан шуғулланувчи ҳайдовчилардан зўрлик ишлатиб, таъмагирлик йўли билан кунлик 30 минг сўмдан «улуш» олиб келаётган туманнинг М.Улуғбек кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган Х.И. ҳамда «Боғонали» маҳалласида яшовчи 1977 йилда туғилган Р.Б.лар қўлга олинди.

Ушбу шахслар, ҳайдовчиларни талаб қилинган пулларни бермаган тақдирида уларни автотураргоҳга киритмаслик ҳамда ҳаёти ва соғлигига таҳдид қилиш билан қўрқитиб келишган.

Аввалроқ Самарқандда «ўлпон» йиғувчи бир гуруҳ спортчилар қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг