Самарқандда «хот-дог» тайёрлаб бер деб 63 ёшли қоровулни дўппослаган шахс қамоққа олинди (видео)
2020 йилнинг 29 март куни тахминан соат 02:30 да 32 ёшли Азиз Т., Самарқанд шаҳрида жойлашган «Табиат-саховат» деҳқон бозори олдида жойлашган дўкон олдига келиб, шу дўконда норасмий қоровул бўлиб ишлаган фуқаро – 63 ёшли Хусинали М.га қорни очганлигини ва унга «хот-дог» тайёрлаб беришини айтади.
Аммо Хусинали М. унга дўкон карантин сабабли ёпиқлигини айтганидан сўнг, у билан жанжаллашиб қолиб, Хусинали М.ни қўл ва оёқлари билан қасддан уриб-дўппослаб, унга оғир тан жароҳати етказган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Азиз Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича Азиз Т.га ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (ўта шафқатсизлик билан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter