Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда «негатив» материал учун пул олган шахс ушланди

Самарқандда «негатив» материал учун пул олган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи фуқаро Н.Х. туман ҳокимлиги мансабдорларидан моддий маблағ ундириш мақсадида уларнинг фаолияти хусусидаги асоссиз ва нохолис материалларни доимий равишда ижтимоий тармоқларда тарқатиш йўли билан тахдид қилиб, 15 миллион сўм сўраган.

Кеча, 6 апрель куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, Н.Х. мансабдор шахсдан 15 миллион сўм пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ хабарида.

Аммо хабарда мансабдор шахс кимлиги очиқланмаган, «асоссиз ва нохолис» материалларга аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтиш керак, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 15 февралдан бошлаб танқидий материал тайёрлаб, тақдим этадиган журналист ва блогерларни моддий рағбатлантиришини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг