Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ ходими кўчадан 8 минг доллар ва 50 миллион сўм пул топиб олди

ИИБ ходими кўчадан 8 минг доллар ва 50 миллион сўм пул топиб олди

Видеодан кадр.

Самарқанд вилояти ИИБ катта инспектори Алибек Болласов катта миқдорда пул топиб олди ва маблағлар тезкорлик билан эгасига қайтарилди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Айтилишича, фуқаро Темур Жамолиддиновга тегишли экани маълум бўлган. 

Фуқаронинг айтишича, у машинасидан юк тушираётганда ҳамёнини йўқотган, унда 8 минг АҚШ доллари ва 50 миллион сўм пул бўлган. 

ИИБ инспектори Самарқанд шаҳрининг Шодиёна маҳалласи раҳбарлари билан маслаҳат қилган ҳолда, гуруҳларга эълон тарқатган, натижада эса пулнинг эгаси топилган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг