Самарқандда ҳарбий машиналар марши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида «Армия ва ёшлар» фестивали ўтказилди.
Фестивал ҳарбий техника воситалари, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг спорт транспорт воситалари ва ҳарбий хизматчиларнинг Регистон майдонидан Регистон кўчаси бўйлаб Кўксарой майдонигача сафда юришининг намойиши билан бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирнинг расмий очилиш тадбирида вилоят ҳокими Т.Жўраев, Марказий ҳарбий округ қўмондони А.Саидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов сўзга чиқишди.
Ҳарбий карабинчилар гуруҳлари ва ҳарбий қисм хизматчиларининг қўл жанги кўргазмали чиқишлари намойиши фестивал иштирокчиларини ром этди.
Фестивал доирасида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида спорт марафони ўтказилди. Марафонда 5 мингдан зиёд самарқандликлар қатнашди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, фестивал қатнашчилари Кўксарой майдонида ташкил этилган ҳарбий-техника воситалари, қурол-аслаҳа кўргазмаси, ҳарбий дала ошхонаси ва тиббиёт пунктининг фаолияти билан танишдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter