Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бошланди (фото)
Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Самарқандда старт олган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича дунё биринчилигининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркин Турдимов ва Халқаро каноэ федерацияси президенти Томас Кониецко иштирок этишди.
Таъкидланишича, мамлакатимиз бундай нуфуздаги мусобақани биринчи маротаба қабул қилаётган бўлса ҳам, унга юқори савияда тайёргарлик кўрган. Шунингдек, ушбу мажмуа Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари доирасидаги эшкак эшиш баҳсларини юқори даражада ўтказа олиши алоҳида таъкидланди.
Мусобақа стартидан аввал иштирокчи давлатлар ва атлетлар сонида ўзгариш бўлиб, унда 52 давлатдан 284 спортчи совринли ўринлар учун стартга чиқиши белгиланди. Бугун бир қатор дастурларда саралаш баҳслари ўтказилди. Эртага тушдан сўнг дастлабки медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter