Самарқандда аянчли ЙТҲ содир бўлди

2021 йил 1 июль куни соат 12:00 ларда, Пайариқ тумани «Эшмонсоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R-48 автомобиль йўлининг 26 км.да аянчли ЙТҲ содир бўлди.
Қайд этилишича, «Жиззах-Гагарин-Самарқанд-Пайариқ» йўналишида аҳолига хизмат кўрсатувчи автобуснинг йўлига, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган «Damas» русумли транспорт воситасининг чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида, «Damas» ичида бўлган икки нафар фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter