Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Англияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Самарқандда Англияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида фуқарони чет элга ишга жўнатиш эвазига пул талаб қилган шахс фош қилинди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Қ. фуқаро Т.Ш.нинг ўғли ва яқин қариндошини Англия давлатига ишга юбориш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Фирибгар ушбу  пуллар ҳисобидан 800 АҚШ долларни қайтараётганидан процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг